Қирғизистонда 2017 йилги президентлик сайловларида фуқароларни идентификация қилиш учун биометрик ID-карталар ишлатилади

Жаҳон 04 Декабрь 2015 1239

Қирғизистонда 2017 йилги президентлик сайловларида фуқароларни идентификация қилиш учун биометрик ID-карталар ишлатилади. Бу ҳақда 4 декабрда Қирғизистон Социал-демократик партиясининг йиғилишида Қирғизистон давлат рўйхатга олиш хизмати раиси ўринбосари Достон Дўғоев маълум қилди.

Дўғоевнинг айтишича, аҳолининг ягона қайд этиш тизимини яратишни ривожлантириш учун тизимни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Давлат органлари фойдалана олишлари мумкин бўладиган ягона марказлаштирилган электрон маълумотлар базасини яратиш таклиф қилинмоқда.

“Мисол учун, агар биз электрон хизмат порталини татбиқ қилсак, унда бирор шахс қайд қилиш тизимига кира олади. Шунингдек, оператор, мисол учун паспорт олиш учун барча маълумотларни ўзи топа олади. Ягона электрон тизим ёрдамида фуқаро паспорт олади, 18 ёшга етгандан кейин эса унинг маълумотлари сайловчилар ҳақидаги маълумотлар базасига киритилади. У шу ID-картадан сайлов куни идентификация учун фойдаланиши мумкин бўлади”, деб айтмоқда Дўғоев.

“Биометрик паспортлар хусусида айтадиган бўлсак, унда бу тахминан шундай кўринишда бўлади – менинг бармоқ изларим ID-картадаги чипда сақланади. Сайлов пайтида бармоқ изи менинг паспортимдаги чипдаги бармоқ изим билан солиштирилади. Бу тизимдан ҳозирда бутун дунёда фойдаланилмоқда”, деб қўшимча қилди Дўғоев.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар