Қозоғистонда жойлашган 50та олтин, кумуш ва қимматбаҳо тошлар конлари Остонада ўтказилган махсус ким ошди савдосида 2 соат ичида сотилиб кетди. Бу ҳақда КТК телеканали хабар бермоқда.

Бундай ким ошди савдоси Қозоғистонда биринчи марта ўтказилиши. Сотувлар ташкилотчиси инвестиция ва ривожланиш вазирлиги бўлди.
Сотувнинг биринчи куниёқ идора давлат бюджети учун 1.5 млрд танга ишлаб топди.

Энг кўп савдо қилинган кон Қарағанда вилоятидаги “Наврўзбой” бўлди. Унинг нархи 2 млн тангадан бошланиб, 140 баробарга ўсди. Натижада у 280 млн тангага сотилди.