Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Грузия ҳукуматининг уни фуқароликдан маҳрум қилиш қарорига изоҳ бериб ўтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Албатта, бу сиёсий қарор... Улар мендан жуда қўрқадилар. Улар сўз эркинлигидан қўрқадилар... Улар ҳокимият тепасига келишганда, энг бошидан уларнинг мақсади мени қамоққа ўтқазиш эканлигини айтишган”, деб айтди ҳозирда Украинанинг Одесса вилояти губернатори лавозимида фаолият юритаётган Саакашвили радиоэфирда.

Аввалроқ Грузиянинг амалдаги президенти Георгий Маргвелашвили Саакашвилини фуқароликдан маҳрум қилишга буйруқ берган эди.