2015 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари – статс-секретар Григорий Карасин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида икки томон алоқаларига оид қатор масалалар, жумладан бўлажак Ўзбекистон-Россия сиёсий мулоқотлари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот давомида минтақа кун тартибининг долзарб жиҳатлари, хусусан Афғонистондаги вазиятнинг ўзгариши ва бу мамлакатдаги инқирозни бартараф этишнинг сиёсий йўлларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Россия элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.