Охирги пайтларда ўзаро муносабатлар кескинлашиб кетганига қарамай, Туркия Россия билан визасиз тартибни бекор қилишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Туркиянинг Россиядаги элчихонаси маълумот берди.

“Туркия Россия фуқароларига қарши виза режимини жорий қилмайди, негаки Россия халқига дўст сифатида қарайди”, - таъкидлади дипмиссия ходими.

“Россия ҳукуматининг Туркия фуқароларига қарши ҳаракатларига қарамай, Туркия РФ фуқароларига салбий таъсир ўтказадиган чоралар кўрмайди”, - қўшимча қилди вакил.