Алоқа операторларига базавий станциялар ўрнатишда аҳоли билан маслаҳатлашиш мажбурияти юкланди

Ўзбекистон 05 Декабрь 2015 2504

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг “Телекоммуникация операторлари (провайдерлари)нинг хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи эълон қилинди.

Ҳужжатга биноан, эндиликда телекоммуникация операторлари (провайдерлари) кўп қаватли уй ва турар-жой бинолари томига телекоммуникация воситалари ҳамда иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилишда хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан шартнома тузишлари шарт.
Бунда ширкат аъзоларининг эллик фоиздан кўпроғи қарши овоз берса, операторга алоқани таъминлаб берадиган базавий станцияларни ўрнатишга рад жавоби берилади. Қурилмани ўрнатиш учун 30 иш кунидан ошмаган муддат ичида ижозат ёки рад жавоби берилади.

Шунингдек, телекоммуникация воситалари ва иншоотларини монтаж ёки демонтаж қилиш ишлари оқибатида ширкат объектига етказилган шикастланишлар бартараф этилиши, объектнинг йўқолган ёки шакли ўзгарган қисмлари оператор (провайдер)нинг шахсий ҳисобидан тўлиқ тикланиши лозим.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар