ГФР канцлери бошқармаси раҳбари Петер Альтмайернинг маълум қилишича, Германия ИШИДга қарши курашда Россия билан ҳарбий блок ташкил этишни иложи йўқ иш деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Spiegel хабар берди.

"Россия билан биз Венада бир стол атрофида ўтирибмиз. Лекин ИШИДга қарши курашда биз аниқ Россия билан ҳарбий альянс ташкил қилмаймиз", деди у Австрия пойтахтида Суриядаги вазиятни тартибга солиш юзасидан йиғилишни назарда тутиб.

У шунингдек расмий Берлин ИШИДга қарши курашда Башар Асад билан ҳам ҳамкорлик қилишни назарда тутмаганини айтиб ўтган.

Бундан олдинроқ, Бундестаг ўз ҳарбийларини Сурияга юборадиган бўлгани хабар қилинганди.

Унга кўра ГФР ИШИДга қарши курашиш учун Tornado разведкачи самолётларини, фрегат ва ёқилғи қуювчи самолётларни юборади. Бироқ мамлакат қуролли кучлари ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этмайди.