Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос бундан 300 йил аввал чўкиб кетган испанларнинг “Сан-Хосе” галеони (елканли ҳарбий кема) топилганини маълум қилди. Унга кўп миқдорда қимматбаҳо бойликлар ортилган бўлган.

“Ажойиб янгилик: биз “Сан-Хосе” галеонини топдик! Эртага Картахендаги матбуот анжуманида бу ҳақда батафсил маълумот бераман”, - дея Сантос ўз твиттерига ёзди.

Қирол Филиппа V флотига тегишли кема 1708 йилда Кариб денгизидаги Картахен порт шаҳар-қалъасидан унча узоқ бўлмаган жойда чўкиб кетган, дея ҳисобланади. Унинг бортига кумуш ва олтин тангалар, шунингдек, зумрадлар ортилган.