Австралиянинг Мельбурн шаҳрида номаълум шахслар қуролланган ҳолда кафелардан бирига бостириб кирган ва одамларни гаровга олган. Бу ҳақда Daily Mail Australia хабар берган.

Манбанинг ёзишича, полиция кафе атрофини ўраб олган ҳамда жиноятчилар билан музокара ўтказишга киришган.

Айни вақтда бу ҳодисанинг террорчилар билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги маълум эмас.