АҚШ президенти Барак Обама 5 декабрдаги ҳар ҳафталик мурожаатида терактлар америкаликларни қўрқита олмаслигини айтди.

“Менинг президент лавозимидаги энг устувор вазифам америка халқининг хавфсизлиги ҳисобланади. Бу иш биз америкаликлар ўз мамлакатимизни ҳимоя қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қила олишимиз учун барчамизни бирлаштириши керак”, деб айтди Обама.

“Биз ўзимизнинг эркин ва очиқ жамият борасидаги қадриятларимизга амал қиламиз. Биз кучлимиз, мустаҳкаммиз ва бизни қўрқитиб бўлмайди”, деб айтди Обама.

Иккита автомат ва иккита тўппонча билан қуролланган Cаид Ризвон Фарук ва унинг рафиқаси Ташфин Малик 2 декабрда Калифорния штатидаги Сан-Бернардино шаҳрида 14 кишини ўлдирди ва 21 кишини яралади. Жиноятчилар воқеа жойидан ғойиб бўлгандан бир неча соат ўтиб полиция томонидан отиб ўлдирилган. Полиция жиноятчилар ҳужумни экстремистик ниятда амалга оширганликлари эҳтимолини ўрганмоқда. Аввалроқ Малик фейсбукда ИШИДни қўллаб-қувватлашини ёзгани маълум қилинганди.