2015 йил 4 декабрь куни давом эттирилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида Сенат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибига ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сенат қарорига мувофиқ, Узак Базаров ва Генжемурат Пиржанов Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьялари этиб тайинланди.

Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгилаб қўйилди.