2015 йил 4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида Сенат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, Файзулла Абдуллаевич Абдуазимов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Атабек Напасович Маткаримов ва Садриддин Бавабекович Эшанкулов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари этиб тайинланди.

Раъно Норбоевна Камалова бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси вазифасидан озод қилинди.