Ўзбекистонда бир йил давомида 48 та лочин эркинликка қўйиб юборилди

Ўзбекистон 05 Декабрь 2015 3178

Тошкент вилоятида жойлашган “Tugan Falcionry Club” ноёб қушлар питомниги ходимлари “Қизил китоб”га киритилган лочин кўпайишига умид қилган ҳолда бир йил ичида 48 та лочинни эркинликка қўйиб юбордилар, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

“4 декабрда Қурама тоғ тизмаларида навбатдаги 4 та лочин эркинликка қўйиб юборилди, улардан 2 таси питомникда дунёга келган, иккитаси бракьонерлардан тортиб олинган. Қушлар ёввойи табиатга яқин шароитларда катта қафасларда сақланган. Питомник яратилган 2014 йилдан бери эркинликка 48 та лочин қўйиб юборилган”, деб айтилмоқда хабарда.

“Барча қушлар эркинликка чиқарилишдан олдин уларнинг ёввойи табиатда яшаб кетишини кузатиш учун махсус микрочиплар билан ҳалқаланади”, деб айтди питомник директори Денис Цой. Питомник раҳбарияти режаларида лочинлар оиласига мансуб яна бир ноёб қуш – шохинни кўпайтириш бор.

Лочин “Ўзбекистон Қизил китоби”га киритилган ва ёввойи қушларнинг жуда қимматли турларига киради. Бундан ташқари, лочин йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи табиат ва ўсимликлар турлари билан халқаро савдо ҳақидаги конвенция рўйхатига киритилган. Лочинлар асосан Тошкент вилоятидаги Угам-Чотқол миллий боғининг баъзи ҳудудларида уялайди. Уларнинг сони охирги йилларда бракьонерлар томонидан ушланиши сабабли кескин камайиб кетган.

Кўпроқ янгиликлар