Хитойда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида саккиз киши ҳаётдан кўз юмди, вафот этганлар орасида икки бола ҳам бор, дея хабар бермоқда Синьхуа агентлиги 5 декабрь куни.

Маълумотларга кўра, ҳодиса мамлакат жанубидаги Гуандун провинциясида содир бўлган. Цемент ортиб кетаётган юк машинаси чорраҳада ағдарилиб кетиб, йўловчилар кетаётган фургонга бориб урилган. Йўловчилардан фақатгина бир нафари тирик қолди. Полиция юк машинаси ҳайдовчисини ҳисбга олди.

Авария сабаблари ўрганилмоқда. Ҳодиса юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилганича йўқ.