Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли Анқара Ироқда ҳарбий операциялар ўтказади, деган маълумотларни рад этди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

“Мосулдан 30 км шимолдаги Башик қароргоҳида террорчиларга қарши курашмоқчи бўлган кўнгиллилар тайёрланмоқда”, — деди у. Унинг таъкидлашича, у ерда турк ҳарбийларининг бўлиши, Ироқда ҳарбий операциялар ўтказилади, дегани эмас.