Эроннинг ғарбий туманлари қор бўрони билан қопланди

Жаҳон 06 Декабрь 2015 3553

Қор бўрони Эрон пойтахтини қоплаб олди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Теҳрондаги ҳаво даражаси нолдан пасайиб кетди. Бу мавсум учун ноодатий ҳисобланган об-ҳаво шаҳар ҳаракатини тўхтатиб қўйди.

5 декабрда ғарбий ва шимоли-ғарбий вилоятларда туни билан қор ёғди.

Совуқ, қор ёғиши ва йўлларнинг музлаши туфайли мактаблардаги машғулотлар қолдирилди.

Кўпроқ янгиликлар