Ҳиндистон шимоли-ғарбидаги Ражастан провинциясида пикапнинг тўхтаб турган юк машинасига келиб урилиши оқибатида энг камида 18 киши ҳаётдан кўз юмди, 16 киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда NDTV телеканали.
“Пикап тўхтаб турган юк машинасига келиб урилиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, уларнинг 11 нафари аёллардир. Яна тўрт нафари шифохонага олиб кетилаётган вақтда олган тан жароҳатлари сабабли ҳаётдан кўз юмди”, - дейилади полиция хабарида.
Пикапда ишдан ўз уйларига қайтаётган меҳнаткашлар бўлган.
Маҳаллий ҳукумат жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига товон пули тўланишини маълум қилди.