Саудия Арабистони подшосининг маслаҳатчиси, Маккаи мукаррама шаҳри амири Холид ал-Файсал ўтган душанба 30 ноябрь куни Жиддадаги Подшоҳ Абдулазиз халқаро аэропортининг “оламшумул улкан лойиҳа” деб номланган янги лойиҳасини кўздан кечирди, деб хабар берди Muslim.uz портали.

Маълум бўлишича, янги лойиҳа 2016 йилнинг охирларида якунланади ва 2017 йилнинг охирги чорагидан бошлаб қатновларни амалга оширади.

Амир аэропортнинг янги лойиҳаси билан Саудия Арабистони подшоси, Икки муқаддас ҳарам ходими Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ҳазрати олийларини, аэропорт ходимлари ва лойиҳа ташкилотчиларини самимий қутлади.
Эслатиб ўтамиз, янги лойиҳага кўра, Жидда халқаро аэропорти 30 миллион йўловчига хизмат кўрсата олади.