Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мамлакатдаги диний вазиятни мониторинг қилишни кучайтиришни талаб қилди. У бу ҳақда Қирғизистон Республикаси диний ишлар бўйича давлат комиссияси директори Орозбек Молдалиев билан учрашув пайтида айтиб ўтди.

Президент бу салбий таҳдидлар ва огоҳлантиришларнинг олдини олиш учун ўта зарурлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Орозбек Молдалиев диний соҳадаги давлат Концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари ва Давлат комиссияси қошида диний вазиятни тадқиқот этувчи марказ ташкил этиш борасида гапириб ўтди.