Турк ҳарбийлари 24 ноябрда Су-24 билан юз берган воқеадан кейин ИШИД жангариларига авиазарбалар бермаган, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда турк ҳукуматининг расмий вакили маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, турк самолётлари халқаро коалиция авиацион гуруҳи таркибида парвозларда иштирок этишни давом эттирмоқда.

Аввалроқ 24 ноябрда Су-24 самолёти уриб туширилгандан кейин Анқара АҚШнинг ИШИДга қарши коалициясининг бирорта операциясида иштирок этмагани маълум қилинганди.

Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Вашингтон аввалроқ Туркиядан террорчиларга қарши курашда фаолроқ иштирок этишни талаб қилган эди, бироқ Россия самолёти билан юз берган воқеадан кейин вақтинчалик бу талабидан воз кечди. Reuters ахборот агентлиги манбасининг айтишича, АҚШ Туркиянинг ихтилофга аралашувини ошириб, Россия билан муносабатлари кескинлашиб кетишини истамаяпти.