ИШИДга қарши кураш бўйича АҚШ президенти Барак Обаманинг махсус вакили Бретт Макгерк коалициянинг Сурия қароргоҳига зарба йўллаганини инкор этди. Бу ҳақда у ўз твиттерида маълум қилиб ўтган.

“Коалиция билан боғлиқ ушбу маълумотлар нотўғри”, — дейилади маълумотда.
Сурия ТИВ АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Сурия ҳарбийларига ҳаво ҳужумлари йўллаши юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгашига норозилик нотаси киритди.