АҚШ вице-президенти Жо Байден икки кунлик ташриф билан Киевга келди.

У 7 декабрь куни давлат ва жамоат ташкилотларининг ислоҳотчилари билан учрашади. Шундан сўнг, Украина президенти Пётр Порошенко ва кечда эса мамлакат бош вазири Арсений Яценюк билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун музокара ўтказади.

8 декабрь куни Байден Юқори Радада чиқиш қилади. Оқ уйда бу воқеани тарихий деб аташмоқда. Чунки бунга қадар ҳеч қайси АҚШ вице-президенти Украина парламентида чиқиш қилмаган эди.

Ундан сўнг Байден Киев мэри Виталий Кличко билан учрашади.