Террорчилик фаолиятида гумон қилинаётган ва судланган 160 нафар Бельгия фуқароси халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда мамлакат федерал прокуратурасига таянган ҳолда Sudpresse медиагуруҳи каналлари хабар қилди.

Илгарироқ Бельгия прокуратураси жорий йилда террорчиликда гумон қилинаётганларга қарши жами 270 иш қўзғатгани маълум қилинган эди. Бельгиянинг жами 945 нафар фуқароси ўзини Суриядаги уруш билан боғлаганлар рўйхатига киради, маълум қилди адлия вазири Кун Генснинг идораси.
Ушбу рўйхатга ҳам Сурияга чиқиб кетган, ҳам кетишга тайёрланаётган, ҳам ушлаб қолинганлар киради.