Божхоначиларга байрам туҳфаси

Ўзбекистон 07 Декабрь 2015 7327

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги тантаналари Тошкент вилояти божхона бошқармаси таркибидаги бир қатор божхона постларида хизмат қилаётган божхоначилар ва уларнинг оила аъзолари учун қўшалоқ байрамга айланди.
Байрам арафасида Олмалиқда “Олмалиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг замонавий таъмирдан чиқарилган янги биноси фойдаланишга топширилган бўлса, Бекобод шаҳрининг Ширин мавзесида божхоначиларга янги хизмат уйининг калитлари тантанали равишда топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган очилиш маросимларида Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзараҳимов, Божхона хизмати фахрийлари уюшмаси Раиси Д.Кудриддиновлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар жараёнида Муҳтарам Президентимиз томонидан божхона органлари фаолиятига ҳам бевосита юксак эътибор қаратиб келинаётганини алоҳида таъкидлашди.
Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сон қарори қабул қилиниши тизим фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорликни оширишда беқиёс хизмат қилмоқда.
Юксак эътиборнинг намунаси сифатида бунёд этилган “Олмалиқ” ТИФ божхона постида божхоначиларнинг самарали хизмат кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Бу ерда божхона расмийлаштируви ва божхона кўригини амалга оширувчи ходимлар учун шинам хоналар, замонавий мебель жиҳозлари, энг сўнгги русумдаги ахборот технологиялари божхоначилар томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига юксак даражада божхона хизмати кўрсатилишини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Энг муҳими, божхона расмийлаштирувини янада тезлаштиришга, бу орқали эса тадбиркорнинг ҳам вақтини ва маблағини тежашга ҳисса қўшилади.
Божхона постида тадбиркорлар учун экспорт ва импорт операцияларини амалга оширишда “Бир дарча” механизми йўлга қўйилган. Электрон декларациялаш амалиётининг жорий қилинганлиги эса тадбиркорга ўз идорасидан чиқмасидан туриб, божхона органларига божхона юк декларацияси ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим қилиш имкониятини бермоқда.
Пост томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида расмийлаштирилган 10 мингга яқин божхона юк декларациялари асосида қиймати 110 млрд. сўмдан ортиқ бўлган товарларнинг экспорти ва импорти амалга оширилган.


Бекобод шаҳридаги фойдаланишга топширилган хизмат уйига эса ушбу ҳудуддаги “Фарҳод, “Ойбек” чегара-божхона постлари, “Бекобод” темир йўл-чегара божхона пости ҳамда “Бекобод” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хизмат қилаётган 48 нафар ходимлар оилалари билан кўчиб киришди.


Тадбирда таъкидланганидек, Бекобод шаҳрида хизмат қилаётган божхоначилар ҳам давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш, мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, четдан қурол-яроғ, ўқ-дори ва гиёҳванд моддаларнинг ҳамда республика мустақиллигига таҳдид солувчи турли экстремистик адабиётлар ва воситаларни кириб келишининг олдини олиш, шунингдек, ички бозорни муҳофаза қилиш, давлат хазинасини тўлдириш каби муҳим вазифаларни шараф билан елкама-елка туриб бажариб келмоқдалар.


Давлатимиз томонидан барча соҳаларда бўлгани каби, божхона соҳасида ҳам ходимларни доимий равишда моддий ва маънавий рағбатлантириб боришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, соҳа инфратузилмасини тубдан такомиллаштириш, ходимлар учун меҳнат ва яшаш шарт-шароитларини янада яхшилаш борасида алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимларини уй-жой шароитлари даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосан, божхона ходимларининг истиқомат қилишлари учун Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган 6 та бино Давлат божхона қўмитасига беғараз ажратилди.


Улар орасида Бекобод шаҳридаги Ширин маҳалла фуқаролар йиғини 13-даҳасида жойлашган хизмат уйи ҳам бўлиб, мазкур объект яқинда қайта реконструкция қилинди ва сифатли таъмирланди. Бу ерда барча қулайликлар яратилган, замонавий мебель жиҳозлари, маиший техника буюмлари, хусусан телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, кондиционерлар билан таъминланган.


Бу ерда божхоначилар ва уларнинг оила аъзолари спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун спорт комплекси ҳамда болалар спорт майдончаси ташкил этилганлиги кириб келаётган “Соғлом она – соғлом бола йили”да ўзига хос туҳфа бўлди!
Дарҳақиқат, кўрсатилган каби юксак ғамхўрлик, мамлакатимиз Президенти ва Ҳукуматимиз томонидан божхона органлари ходимларини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан қабул қилинаётган қарорлар ҳар бир ходимни зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажаришга, Ватанимиз олдидаги муқаддас бурчни шараф билан адо этиш ва билдирилган ишончни муносиб оқлашга чорлайди. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар