CNN телеканали "Обамани Венесуэла президентлигига тайинлади". Телеканалнинг Испаниядаги филиали Барак Обаманинг миллатга мурожаатини эфирга узатиш вақтида хатолик туфайли АҚШ президентини Венесуэла президенти сифатида таништирди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу хатони қизғин муҳокама қилишган.

Обама ўз мурожаатида АҚШнинг террорчилик билан курашидаги ҳаракатлари ҳақида гапирган.

У Калифорнияда уюштирилган оммавий қотилликка муносабатларини билдириб ўтган.

Барак Обама шунингдек АҚШ ИШИДни йўқ қилишига ваъда берган.

Обама ўз нутқида фуқароларга қуроллар сотилишини қаттиқ назорат қилишга чақирган.