CNN сиёсий шарҳловчиси Трампни Гитлерга тенглаштирди

Жаҳон 07 Декабрь 2015 4271

CNN телеканали сиёсий шарҳловчиси Салли Кон АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампни Гитлерга тенглаштирди. Бу ҳақда The Independent нашри ёзмоқда.
Унинг сўзларига қараганда, Трампнинг “Американи буюк қилиш” режасини энг тўғри таърифловчи сўз “фашизм”дир.

“Демагогиядан нарига ўтмайдиган номзод бўлсаю, унинг тарафдорлари сони ўсиб бораверса, у ўз тарафдорлари ҳужумга учраётганини иддао қилсаю, унинг тарафдори уйсиз болакайни дўппослаганини қораламаса, “ҳа, менинг одамларим асабийроқ”, дейиш билан чекланса, буни битта сўз билан таърифлаш мумкин - фашизм”, - таъкидлади Кон хоним.

У Гитлер Германияда ҳокимият тепасига келганида унга аҳолининг 36 фоизи овоз берганини эслатиб ўтди.
Илгарироқ ўз интервьюларидан бирида режиссёр Спайк Ли ҳам Трампни Гитлерга ўхшатган эди.

Кўпроқ янгиликлар