Муниса Ризаева бўлажак турмуш ўртоғининг суратини намойиш қилди

Маданият 07 Декабрь 2015 23388

Ўзбек эстрадаси хонандаси Муниса Ризаева ўз Инстаграм саҳифасида бўлажак турмуш ўртоғи билан тушган суратини жойлади. Хонанда ушбу суратга "Хайрли кеч" деб изоҳ қолдирган. 

Шунингдек, хонанда ўзининг шоу бизнесдан кетмоқчи экани ҳақидаги қарорини изоҳлади. 

"Бўлажак турмуш ўртоғим тўйларда қўшиқ куйлашимга қарши. Шу сабабли шоу-бизнесдан кетишга қарор қилдим. Ҳозирда бўлажак турмуш ўртоғимнинг фикрини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқдаман. Чунки бу даражага етиб келгунча анча меҳнат сарфладим", – деди хонанда "Сўғдиёна" газетасига берган интервьюсида. 

Кўпроқ янгиликлар