АҚШ президенти Барак Обама ўзининг миллатга мурожаатида ИШИД террорчи гуруҳи ислом билан боғланмаслиги кераклигини таъкидлаб ўтди.
“ИШИД мусулмонлар эмас, улар жиноятчилардир”, - деди АҚШ раҳбари.

“Ислом ҳамжамияти ва исломий давлатлар бизнинг томонимиздан қўллаб-қувватланиши лозим”, - қўшимча қилди у.
Шунга қарамай, Обаманинг фикрича, бугунги кунда радикал оқимларнинг кўп қисми ислом орқали ташкил топмоқда.