Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер 7 декабрь куни олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Ироқ пойтахти Бағдодга келди. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар бермоқда.

Германия ташқи ишлар вазири ИШИД террорчилик ташкилотига қарши курашда Ироқни қўллаб-қувватлашини маълум қилган. "Ироқдаги вазиятни барқарорлаштириш Суриядаги сиёсий масалани қидиришга ўхшаш ўта муҳим”, - деди Штайнмайер. Унинг сўзларига кўра, Германия ушбу оғир вазиятда Ироққа ёрдам кўрсатади.

Маълум қилишларича, вазир Ироқ президенти Фуад Маасум ва бош вазир Ҳайдар ал Абадий билан учрашиши кутилмоқда.