Time журнали ўқувчилари “Йил одами”ни танлашди

Жаҳон 07 Декабрь 2015 5028

АҚШнинг Вермонт штатидан мустақил сенатор Берни Сандерс Американинг Time журнали ўқувчилари наздида тузилган “Йил одами” рўйхатида пешқадамлик қилди.

Аммо нашриёт вакиллари расмий равишда ғолиб номини маълум қилишмаган.

Сенатор сўровда 10,2 фоиз овоз олган. Иккинчи ўринда эса 5,2 фоизлик овоз билан покистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Малала Юсуфзаи бормоқда. Рим папаси Франциск эса 3,7 фоиз овоз билан учинчи ўринни банд этган.

Тўртинчи ўринда АҚШ президенти Барак Обама (3,5 фоиз), бешинчи ўринда эса АҚШдаги машҳур телевизион шоу - The Late show бошловчиси Стивен Колберт (3,1 фоиз) бормоқда.

Кўпроқ янгиликлар