Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлининг маълум қилишича, расмий Анқара расмий Бағдоднинг норозиликлари ва таҳдидларидан кейин Ироқ шимолидаги Мосул шаҳри яқинига ўз ҳарбийларини жўнатишни тўхтатди.

Бундан олдинроқ, Бағдод Туркия элчисига Ироқ шимолига турк ҳарбийлари кириб бориши юзасидан норозилик билдирганди.

Шунингдек, Ироқ мудофаа вазири Холид ал-Ободий турк ҳарбийлари Ироқ шимолида операция ўтказишга рухсат олмаганликларини айтди.

Ироқ Туркияга қўшинларини олиб чиқиб кетиш учун 48 соат вақт берган.