Хиллари Клинтон ўз президентлигининг биринчи куни Нетаньяхуни АҚШга таклиф қилишга ваъда берди

Жаҳон 07 Декабрь 2015 2955

АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон АҚШ ва Исроил ўртасидаги муносабатлар “кейинги босқичга” олиб чиқилиши кераклигини айтди, деб хабар бермоқда The Times of Israel нашри. Клинтон бу ҳақда Вашингтондаги анжуманда айтиб ўтди.

Клинтон президент сайловларида ютадиган бўлса, ўз президентлигининг биринчи куниёқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни Вашингтонга таклиф қилишга ваъда берди. Унинг айтишича, икки давлат ҳарбий соҳада ҳамкорликни жиддий мустаҳкамлаш ва кучайтириш устида иш олиб бориши лозим.

Клинтон араб-исроил муносабатлари ҳақида гапирар экан, бир давлат манфаатлари йўлидагина қарорлар қабул қилиниши янги ихтилофларга олиб келишига ишончи комиллигини айтди.

Клинтон, шунингдек, Исроил ҳукуматининг ҳамма аъзолари ҳам Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббосни ҳамкор сифатида кўрмаётганларини айтиб ўтди. Клинтон Аббос ўрнини босадиган яхши номзод йўқлигини, унинг ўрнини фақатгина ИШИДнинг “қора байроғи”гина эгаллаши мумкинлигини айтди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар