Хитойда China News Service янгиликлар агентлигининг 4 нафар ходими мамлакат раҳбари Си Цзиньпиннинг Йоханнесбург шаҳрида қилган чиқиши тўғрисидаги хабарда хатоликка йўл қўйилгани учун ишдан ҳайдалди. Бу ҳақда China Topic хабар тарқатди.

Хабар қилинишича, агентлик ходимлари "Хитой раҳбарининг нутқи" ибораси ўрнига "Хитой раҳбарининг истеъфоси" иборасини ёзиб юборишган. Бунга хитой тилидаги "zhici" сўзи (нутқ) ва "cizhi" сўзлари (истеъфо) ўртасидаги ўхшашлик сабаб бўлган.

Ушбу хабар матни аввал икки мухюир томонидан, сўнг 2 муҳаррир томонидан ўқиб чиқилганига қарамасдан, хато пайқалмаган.

Бу хато хабар нашр қилинганидан кейин тўғриланган.

Бунгача эса, хабар Хитойдаги кўплаб бошқа нашрларда кўчириб босилган.

Шу туфайли Хитой ҳукумати давлат амалдорларига алоқадор хабарларни фақатгина "Синьхуа" агентлигидан олиш кераклиги бўйича қарор чиқарган.