2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” ва “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Ўзаро ёрдам меҳрибонлик жамияти” ва ахборот ҳамкорлари “Sog`inch sadosi” on-line радио, muxlis.uz, hozirchashu.uz ва бошқа ташкилотлар кўмагида пойтахтимизнинг “Фарҳод” тантаналар саройида “Меҳр қолур—муҳаббат қолур” номли байрам тадбири ўтказилди. Мазкур хайрия тадбирига Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 200 нафар жисмоний имконияти чекланган йигит-қизлар таклиф этилди.


Байрамона безатилган дастурхон, эл суйган санъаткорларнинг иштироки, турли бадиий чиқишлар йиғилганларга катта қувонч улашди. Шўх-куй қўшиқларга рақс тушган кеча иштирокчилар кўзларидаги қувонч барчанинг кўнглига кўчди.
Дастур якунида жисмоний имконияти чекланган кеча меҳмонларига хомийларнинг қимматбаҳо совға-саломлари топширилди. Кечада қатнашганлар бундай меҳр ва эътибордан мамнун эканликларини айтиб, тадбир ташкилотларига самимий миннатдорлик изхор этишди.