Amazon компанияси раҳбари Жефф Безос америкалик сиёсатчи Дональд Трампни очиқ фазога жўнатиб юборишни таклиф қилди.

Икки йирик бизнесмен ўртасидаги баҳс Twitter микроблогида содир бўлди. Трамп Безосни мутлақо фойда келтирмайдиган компанияни бошқараётганликда айблади. Аслида эса Amazon дунёдаги энг йирик ва сердаромад компаниялардан бири ҳисобланади.

“Агар Amazon бирор марта ҳалол солиқ тўлаганида эди, унинг акциялари аллақачон тушиб кетган бўларди, компания эса қоғоз пакетдан йиртилиб кетарди”, - таъкидлади АҚШ президентлигига номзод.

Бунга жавобан Жефф Безос Трамп учун ўзига тегишли аэрокосмик компаниянинг Blue Origin ракетасидан жой ажратиб қўйишни ваъда қилди ва #sendDonaldtospace (#Дональдни космога юбориш) хэштегини бошлаб берди.