Гавайининг Оаху оролида Перл-Харборга ҳужум қилинишининг 74 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Ўша ҳужумда 2,4 минг киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди. 

1941 йил 7 декабрда АҚШнинг ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳарбий-денгиз кучларининг Перл-Харбор яқинидаги базаларига япон самолётлари ва сув ости кемаларининг ҳужуми оқибатида 4 кема, 3 та крейсер, 3 та эсминец ва 200 дан кўпроқ самолёт сувга ғарқ бўлган. Ўша куниёқ АҚШ Японияга уруш эълон қилган ва шу тариқа Иккинчи жаҳон уруши иштирокчисига айланган.  

Маросимда ўша жангда тирик қолган фақатгина 20 га яқин уруш фахрийси иштирок этди. Уларнинг сони йилдан-йилга камайиб кетмоқда.

Улардан 3 нафари ва АҚШ армияси бўлинмаларининг барча вакиллари 1,4 минглик жамоадан 200 га яқини омон қолган “Аризона” линкорни чўккан жойда ўрнатилган ёдгорликка гулчамбарлар қўйдилар.

2015 йил августда 1945 йилда АҚШ Япониянинг Нагасаки шаҳрига атом бомба ташлаганига 70 йил бўлди.