Кэмерон Трампнинг АҚШга мусулмонларни киритмаслик тўғрисидаги фикрини “нотўғри” деб баҳолади

Жаҳон 08 Декабрь 2015 2911

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг мусулмонларни АҚШ ҳудудига киритмаслик ҳақидаги фикрига изоҳ берар экан, бу ғояни “зиддиятли, фойдасиз ва шунчаки нотўғри”, деб баҳолади. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда.

Бош вазир вакилининг таъкидлашича, Кэмерон “Дональднинг фикрига мутлақо қўшилмайди”. Маълум қилинишича, одатда бош вазир АҚШ президенти номзодларининг фикрига кўпа ҳам фикр билдиравермайди.

Вакил бош вазирнинг Трамп билан учрашиши ва уни Буюк Британияга келишини тақиқлаши тўғрисида берилган саволларга жавоб бермаган.

Кўпроқ янгиликлар