Россия президенти Владимир Путин ЮКОСнинг собиқ раҳбари, сиёсатчи ва олигарх Михаил Ходорковскийга нисбатан амнистия эълон қилганида у янги жиноятларда гумон қилинаётганини билмаган эди. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди.

“Унинг хабари йўқ эди, хабари бўлиши ҳам мумкин эмас эди”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Журналистларнинг саволларига жавоб бераркан, Песков Ходорковскийнинг Нефтеюганск ҳокими Владимир Петуховнинг ўлдирилишига алоқадор эканлигидан бехабарлигини таъкидлаб ўтди.