Санкт-Петербургдаги Василеостров иссиқлик-электр марказида чиққан ёнғин ўчирилди, деб хабар бермоқда “ТГК-1” энергия компаниясининг матбуот хизмати.

Компанияда ёнғин жойида тиклаш ишлари бошлангани маълум қилинди. 

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Санкт-Петербург бош бошқармаси бошлиғи Алексей Аникиннинг айтишича, ёнғинга иссиқлик-электр марказидан технологик фойдаланишдаги қоидабузарликлар сабаб бўлган. 

Аввалроқ компанияда маълум қилинганидек, ёнғин электрнинг ўчирилишига олиб келмаган.

ФВВ ёнғин ҳақидаги хабарни 7 декабр соат 21.00ларда олган. Ярим соат ўтгач очиқ алангаланиш ўчоғи ўчирилган. Ёнғин электр турбиналардан бирининг ёнида чиққан, олов устуни 30 метргача етган.