АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп, АҚШга мусулмонларни киритмаслик ҳақидаги фикрига изоҳ берар экан, буларнинг бари вақтинчалик чора эканлигини айтиб ўтди. Бу Reuters хабар бермоқда.

Трамп ўз ҳаракатини АҚШ президенти Франклин Рузвельтнинг Иккинчи жаҳон уруши даврида японияликлар, немислар ва италияликларга нисбатан муносабати билан таққослаган.

Унинг танқидчилари Трампнинг ушбу ғоясини Америка қадриятларига зид, деб баҳолаган.