Хитойда яна бир марта “Википедия” тўлиқ блокланди. Бу сафар электрон энциклопедиянинг ҳимояланган HTTPS протоколига ўтиши бунга сабаб бўлди, дея хабар қилмоқда PixelsTech портали.

HTTPS протоколига ўтилиши Хитой ҳукуматининг “Википедия” орқали тарқатилаётган материаллар устидан назорат ўрнатишига имкон бермай қўйди. ОАВ маълумотига кўра, эндиликда хитой фойдаланувчилари нафақат хитойча сигмент, балки бутун бошли энциклопедияга кира олишмайди.

Хитойда биринчи марта электрон энциклопедияга чеклов 2004 йилнинг июнида Тяньаньмэнь майдонидаги ҳодисаларга бир тўлиши муносабати билан жорий этилган эди. Шундан сўнг “Википедия” кўп маротаба блокланди.