Россиялик сиёсатчи, собиқ олигарх Михаил Ходорковский унга қарши қўзғатилган янги иш юзасидан тергов ҳаракатларида иштирок этмайди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Кюлле Писпаненга таянган ҳолда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

“Бу ўйинда иштирок этиш? У улар билан 10 йил ўйнагани етади”, - маълум қилди Писпанен хоним.
Шунингдек, у қамоқдан чиққанидан буён Ходорковскийнинг Россияда адвокати йўқлигини маълум қилди.