Яман президенти тинч музокаралар олиб бориш учун мамлакатдаги ўт очишларни тўхтатишга чақирди, деб хабар бермоқда Reuters.

Абд-Раббу Мансур Ходий БМТга Суадия Арабистони бошлиқ коалиция билан ахборот алмашинувини йўлга қўйганлигини маълум қилган.

Яман президентининг БМТ Бош котиби Пан Ги Мунга йўллаган мактубида аниқлик киритишича, тинчлик режими 15 декабрдан 21 декабрга қадар, БМТ шафелигида ўтадиган музокаралар билан бир вақтда олиб борилиши керак.