“Зийнат” гуруҳи продюссери жавоб берди

Маданият 09 Декабрь 2015 6007

Кеча, 8 декабрь куни Kun.uz сайтида “Зийнат” гуруҳи плагиатда айбланди” сарлавҳали хабар чоп этилган эди. 9 декабрь куни эса мазкур хабарга собиқ гуруҳ продюсери Олимхўжа Азимовдан жавоб хати келди. Эътиборингизга мазкур мактубни ўзгартишларсиз ҳавола этамиз.

“Авваламбор, Kun.uz сайти ижодкорларига ўзбек журналистикаси ва унинг ривожига қўшаётган улкан ҳиссалари учун ўзимнинг самимий минатдорчилигимни билдириб ўтаман. Шахсан ўзим доимо уларнинг янгиликларини кузатиб бораман ва таҳлил қиламан.
Куни кеча “Зийнат” гуруҳининг плагиати хусусида мақолани ўқидим ва унга ўз фикримни билдиргим келди. Бунга асос бор, чунки мен айнан шу гуруҳнинг продюсери сифатида фаолият юритганман.

Ҳақиқатан ҳам, “Беғубор” таронаси 2012 йилда “Зийнат” гуруҳи томонидан куйлаб ўтилган ва руминиялик хонанда қиз Cleopatra Stratan’нинг Număr până la unu қўшиғига ўхшаш жиҳатлари бор. Бунинг сабаби эса қўшиқнинг ўзбек сайқали тайёр бўлгач, унинг ижодкорлари бизнинг гуруҳимизга тақдим этишган, тарона ғояси бизга жуда ёққан. Қўшиқ куйланиб, унга клип ҳам суратга олиниб, харажатлар қилинган ва оммага тақдим этилганидан кейингина унинг мусиқаси плагиат эканлигини билиб қолганмиз.

Бу таронани бизга тақдим этган ижодкорларни этикет жиҳатдан айтиб ўтмайман, чунки уларга нисбатан шахсий ғаразим йўқ.
Хуллас, ўзбекча қўшиқ куйланди, интернет тармоғи, DVD-дисклар, радиостанциялар ва телефонларда янграй бошлади. Энди “отилган ўқ”ни қайтариб бўлмас эди. Таронанинг асл муаллифлари ошкор бўлди ва биз уларни излай бошладик. Ниҳоят, Cleopatra Stratan’нинг отаси, устози ва продюсери Pavel Stratan билан воситачи орқали бўлса-да мулоқот қилиш имкони топилди.

Воситачи эса Stratan’лар муаллифлик ҳуқуқини Европа ва бутун жаҳонда ҳимоя қилувчи россиялик юрист ва ижодкор Сергей Рогожин бўлиб чиқди. Биз у орқали муаллифларга ўз вазиятимизни ва тарона қандай қилиб тасодифий тарзда куйланганини тушунтириб ўтдик ва уларнинг розилигини олдик. Шундай қилиб, қўшиқ “ўғрилик” саналмаслигига имкон туғилди ва кўнглимиз енгил тортди. Демак, “Беғубор” (тингловчилар наздида “Хоп-ша”) қўшиғининг мусиқаси муаллифи Павел Стратан, ўзбек тилидаги матни муаллифи Маҳбуба Миркамилова.

2013 йил бошидан Сергей Рогожин билан мунтазам интернет орқали ёзишиб турдик ва у Cleopatra Stratan билан дуэт қўшиқ куйлаш таклифини билдирди.
Шу мактуб ва кейинги e-mail ёзишмалар асоси ила хамкорликда ўзбек ва рус тиллари уйғунлигидаги қўшиқни яратиш ғоясига келишдик ва амалга оширишни бошлаган эдик. Лекин, афсуски, 2013 йилнинг август ойида “Зийнат” гуруҳи тарқалиб кетди ва қўшиқ лойиҳаси вақтинчалик “музлатилди”.

Бугунги кунда гуруҳимизнинг вакили сифатида Маҳбуба Миркамилова ўз ижодини яккахон тарзда давом эттирмоқда ва Mahbuba Ziynat тахаллуси остида фаолият юритмоқда. Сўнгги давр мобайнида “Мени ёлғиз қолдирма” (шоир ва бастакор Якзон) ва “Хайрли тонг” (бастакор Элмурод Мирдадаев, шоира Мадина Сиддиқова) қўшиқлари тингловчилар эътиборига тақдим этилди. Ушбу ижод намуналари ҳақиқий муаллифлик ишлари эканлигига аминмиз. Айни вақтда янги альбом устида ижодий ишлар олиб борилмоқда ва бир даста тароналар студия жараёнида.

Сўзим якунида Kun.uz сайтида ва умуман интернет тармоғида чоп этиладиган мақолаларга изоҳ ёзувчи айрим муштарийларга мурожаат қилмоқчиман. Умумбашарий жиҳатдан танқид, ғийбат ва туҳмат сўзларининг моҳиятини ва фарқини англаб етинг. Танқид – бу бирор-бир далиллар ва ҳаётий тажрибаларга асосланган эътирозли фикр, уни ижодкорлар аксарият ҳолларда самимий тушунишади. Ғийбат – бу гуноҳ! Ортиқча таърифлаш шарт эмас.

Туҳмат эса – ўн баробар гуноҳ! Танимаган-билмаган инсонлар ҳақида қора фикрларни билдиришдан аввал юрт учун, унинг салоҳияти ва равнақи учун, маданияти ва санъати тараққиёти учун ҳисса қўшганмиканман, деб ўйлаб қўринг. Бошқа одамларга яхшилик қилганингиз у ёқда турсин, ҳеч бўлмаса қачон ота-онангизга бир пиёла чой узатиб, фойдали амал қилиб, дуоларини олганингизни эслаб қўрқинг”.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар