Россиялик блогер #YouTubeRewind ҳештеги остида 2015 йилда YouTube порталига жойлаштирилиб, энг кўп машҳурликка эришган, энг кўп муҳокама қилинган ва трендга чиққан видеолар ҳамда видеоклипларни санаб ўтди.

Бундай рўйхат клипларнинг фойдаланувчилар томонидан кўрилгани, уларга қанча миқдорда "лайк" босилгани ва улар қанча марта улашилганига кўра баҳоланган. Маълум бўлишича, ўтган йилда интернет фойдаланувчилари порталдаги видеолавҳаларни томоша қилиш учун умумий ҳисобда 25 миллион соат сарфлашган.

YouTube Rewind рўйхатига 4та телешоу кирган.

2015 йилда YouTube порталида энг кўп қизиқишларга сабаб бўлган видеолар ўнлиги:

1. Silento - Watch Me (Whip/Nae Nae) #WatchMeDanceOn (Tianne King)
2. Clash of Clans: Revenge (Official Super Bowl TV Commercial) (Clash of Clans) 
3. Crazy Plastic Ball PRANK!! (Roman Atwood) 
4. Love Has No Labels | Diversity & Inclusion | Ad Council (Ad Council) 
5. Lip Sync Battle with Will Ferrell, Kevin Hart and Jimmy Fallon (The Tonight Show Starring Jimmy Fallon)
6. Justin Bieber Carpool Karaoke (The Late Late Show with James Corden) 
7. 6ft Man in 6ft Giant Water Balloon - 4K - The Slow Mo Guys (The Slow Mo Guys)
8. Golden boy Calum Scott hits the right note | Audition Week 1 | Britain's Got Talent 2015 Britain's Got Talent
9. Dover Police DashCam Confessional (Shake it Off) (Dover Police) 
10. Mean Tweets - President Obama Edition (Jimmy Kimmel Live)

"See You Again" видеоклипи порталга қўйилганидан кейин 1 миллиард мартадан ортиқ кўрилди. Adele ҳам ўз клипи билан порталда бир неча ҳафта давомида трендда бўлди. 2015 йилда интернет фойдаланувчилари порталга қўйилган видеоклипларни томоша қилиш учун умумий ҳисобда 37 минг йил сарфлашган.

2015 йилда YouTube порталида энг кўп қизиқишларга сабаб бўлган видеоклиплар ўнлиги:

1. Wiz Khalifa — See You Again ft. Charlie Puth [Official Video] Furious 7 Soundtrack
2. Maroon 5 — Sugar
3. Ellie Goulding — Love Me Like You Do (Official Video)
4. Major Lazer & DJ Snake — Lean On (feat. MØ) (Official Music Video)
5. Taylor Swift — Bad Blood ft. Kendrick Lamar
6. David Guetta — Hey Mama (Official Video) ft Nicki Minaj, Bebe Rexha & Afrojack
7. Sia — Elastic Heart feat. Shia LaBeouf & Maddie Ziegler (Official Video)
8. Fifth Harmony — Worth It ft. Kid Ink
9. Adele — Hello
10. Silentó — Watch Me (Whip/Nae Nae) (Official)