Болливуднинг машҳур актрисаси Рани Мукержи қиз фарзанд кўрди. У ва турмуш ўртоғи Адитья Чопра қизларига Адира исмини беришди.

37 ёшли актриса бугун Мумбаи жанубидаги Breach Candy шифохонасига ётқизилган эди. Фарзанд дунёга келиши билан унинг амакиси Удья Чопра қувончини яшира олмай, хушхабарни Twitter’даги микроблоги орқали пойлашди.
“Қиз бола!!!”, - деб ёзди у.

Актёр Риши Капур биринчилар қаторида Рани Мукержи ва Адитья Чопрани муборакбод этди. Актриса уни қўллаб-қувватлаган яқинлари ва барча мухлисларига миннатдорчилик билдириб, ҳаётидаги энг бахтли кунлардан бирини бугун кечирганини эътироф этди.
Рани продюссер Адитья Чопрага 2011 йил апрелида турмушга чиққан эди.