Esprit бренди асосчиси Чилида қайиқда сузиш вақтида ҳалок бўлди

Жамият 09 Декабрь 2015 1440

The North Face ва Esprit кийим-кечак маркалари асосчиларидан бири, америкалик бизнесмен ва атроф-муҳит ҳимоячиси Дуглас Томпкинс 72 ёшида Чили ҳудудидаги кўлда каяк (усти берк тери қайиқ)да сузиш чоғида ҳалок бўлган.

"Бизнесмен билан бирга яна беш нафар сайёҳдан иборат гуруҳ минган каяк Аргентина ва Чили чегарасидаги кўл ҳудудида сузиб кетаётганди. Ҳаво ёмонлашиши натижасида каяк ағдарилиб кетди ва йўловчилар музли сувга тушиб кетишди. Қутқарувчилар йўловчиларнинг таналарини олиб чиқишган", дейилади Рейтер хабарида.

Томпкинс Чилидаги Койайаке шаҳридаги шифохонага етказишган, бироқ узоқ вақт музлаб қолгани туфайли, унинг ҳаётини қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган.

Шифокорларнинг айтишича, у касалхонага келтирилганида, тана ҳарорати 19 даражада бўлган. Унга ҳамроҳлик қилганларнинг барчаси тирик қолган.

Маълумот учун, Дуглас Томпкинс 1964 йилда The North Face спорт кийим-кечаклари брендига асос солганди. 1968 йилда эса у Esprit кундалик кийим-кечаклар маркасини яратган.

У шунингдек, атроф-муҳит ҳимоячиси сифатида ҳам маълум эди. Томпкинс тўғонлар қурилишига норози бўлиб чиққан, Патагониядан ер сотиб олиб табиат парки ташкил қилганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар