Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ироқда турк ҳарбийларининг мавжудлигини номақбул деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди. 

Вазирлик берган шарҳда “турк ҳарбийларининг Мосул шаҳри яқинида ноқонуний жойлашуви” тангликка олиб келувчи жиддий омил деб таъкидланмоқда.

Таъкидланишича, турк ҳарбийлари бу ерга тегишли мурожаатсиз ва Ироқ ҳукуматининг розилигисиз келган.

Аввалроқ Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу ўзининг ироқлик ҳамкасбини Анқара Ироққа турк ҳарбийларини юборишни тўхтатганидан хабардор қилган эди.

Туркия бош вазири Ахмет Довутўғлу Ироқда турк ҳарбийларининг жойлаштирилиши борасидаги вазиятни муҳокама қилгани Бағдодга ташриф буюрмоқчи.