Тожикистон қуролли кучларининг махсус қисмларида қўмондонлик қилиб, кейин Сурияга қочиб кетгани билан донг таратган полковник Гулмурод Ҳалимов июль ойидаги тўқнашувлардан бирида жиддий жароҳат олган ва эндиликда ИШИД раҳбариятига керак бўлмай қолган.

Бу ҳақда гуруҳ таркибидан қочиб, милицияга таслим бўлган тожикистонлик бир жангари маълумот берган. Унинг сўзларини Central Asia Online нашри келтирмоқда.
Жангари берган ахборотга кўра, май ойида Тожикистондан қочиб кетган Ҳалимов у билан битта хонадонда турган. Оёғи ва бошидан жароҳат олган собиқ ҳарбий жангларда иштирок этолмайдиган аҳволга келиб қолган.

Бундан ташқари, у Тожикистонни эслайдиган бўлиб қолган.
“Ҳалимов ўз юртини соғингани кўриниб турарди”, - ҳикоя қилади жангари.
Жангари кўрсатмалар бераётгани ва тергов ишлари тугамани боис унинг исми ошкор қилинмаяпти.