Андижон шаҳрида янги кўприк фойдаланишга топширилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар қилди.

– Инвестиция дастурига киритилган мазкур объектда бунёдкорларимиз томонидан 25 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди, – дейди “Зиё капитал қурилиш” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Муроджон Юсупов. – Эни 25 метр, узунлиги 421 метр бўлган кўприкнинг бир қисми янгидан барпо этилди, иккинчи қисми эса капитал таъмирланди. Лойиҳа доирасида қарийб 1300 метр узунликдаги трассанинг 48 минг квадрат метр майдонига асфальт-бетон қоришмаси ётқизилди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди